date

Хитойда ўзбек маҳсулотлари учун янги дўкон очилиши режалашмоқда

Хитойда ўзбек маҳсулотлари учун янги дўкон очилиши режалашмоқда

Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Гуандун провинциясидаги йирик савдо марказига эгалик қиладиган Guangzhou Guangbai компанияси бош менежери Цай Чжинсу билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида томонлар икки давлат ўртасидаги савдо ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилишди.

Учрашувда асосий эътибор Made in Uzbekistan савдо дўкони ва миллий маҳсулотлар шоу-румини ташкил этиш ташаббусига қаратилди. Мазкур лойиҳа амалга ошса, ўзбек маҳсулотлари тўғридан-тўғри Хитой бозорига чиқиш имкониятига эга бўлади.

Guangzhou Guangbai раҳбари Цай Чжинсунинг таъкидлашича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар юқори сифатга ва бозордаги нарх жиҳатидан рақобатбардошликка эга. Шунинг учун улар Гуанчжоу аҳолиси ва экспортёрлар учун жуда ҳам манфаатли бўлиши мумкин.

Музокаралар якунида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қайта ишланган ва қадоқланган озиқ-овқатлар ҳамда миллий ҳунармандчилик буюмларини Хитой бозорига олиб кириш мақсадида маҳаллий импортёрлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинди.

Маълумот учун, Guangzhou Guangbai компанияси Хитойнинг жанубий провинцияларидаги энг йирик маҳсулот етказиб берувчилардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда компания мамлакат бўйлаб 100 дан зиёд савдо нуқталарига эгалик қилади ва минтақада катта таъсир кучига эга.


Фото: "Дунё" АА

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Хитойда ўзбек маҳсулотлари учун янги дўкон очилиши режалашмоқда