date

Ўзбекистон туризм марказига айланиш сари қадам ташламоқда

Ўзбекистон туризм марказига айланиш сари қадам ташламоқда

Украинанинг нуфузли Kyiv Diplomatic журналида "Ўзбекистон халқаро туризм марказига айланмоқда" сарлавҳали таҳлилий мақола чоп этилди. Унда мамлакатимизда ташқи туризм соҳасида кузатилаётган тезкор ўсиш ва ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар кенг ёритилди.

Нашр таъкидлашича, виза жараёнларининг енгиллаштирилиши, авиақатновлар географиясининг кенгайиши, қўшни давлатлар билан яқин ҳамкорликнинг кучайиши ҳамда турли маъмурий тўсиқларнинг бекор қилиниши, пандемиядан кейин одамларнинг янги таассуротларга чанқоқлиги туризм ривожига катта туртки берди.

Журнал маълумотларига кўра, 2024 йил давомида Ўзбекистонга келган хорижий меҳмонлар сони 5,7 миллиондан ошиб кетди. Бу эса сўнгги йилларда қайд этилган энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлди.

Мақолада айтилишича, мамлакатимизга Европа Иттифоқи давлатлари ва АҚШдан ўн минглаб сайёҳлар ташриф буюрган. Бу жараён аввало ҳукуматнинг туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратган қатъий сиёсатининг самараси ҳисобланади. Янги меҳмонхоналар қурилиши, транспорт тизимининг яхшиланиши, халқаро миқёсдаги маданий тадбирлар ва фестиваллар ташкил этилиши туризм тармоғининг янада жозибадор бўлишига хизмат қилмоқда.

Шу тариқа, халқаро экспертлар фикрига кўра, Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёда, балки бутун дунёда диққат марказига айланаётган йирик туризм марказига айланиш йўлида изчил қадам ташламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон туризм марказига айланиш сари қадам ташламоқда