date

Тошкент мактабларида 10 ва 11-синфлар камера орқали назоратда

Тошкент мактабларида 10 ва 11-синфлар камера орқали назоратда

Тошкент шаҳридаги барча умумтаълим мактабларида 10 ва 11-синф ўқувчиларини кузатиш мақсадида махсус видеокамералар жорий этилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов 29 август куни қабул қилган қарорда қайд этилган.

Ҳужжатга мувофиқ, дастлаб “Smart School” электрон тизими Олмазор туманида синов сифатида йўлга қўйилади. Унга кўра, 31 та мактабнинг 250 та синфида янги тартиб ишга туширилади.

Қарорда таъкидланишича, махсус камералар орқали 10 ва 11-синфларда таълим жараёни мунтазам кузатилади, ўқувчиларнинг давомати ва руҳий ҳолати сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилинади. Шунингдек, ўқувчиларнинг фанларга қизиқиши ва ўқитувчиларнинг касбий маҳорати ҳам баҳоланади.

Мазкур дастурни амалга ошириш учун камералар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўрнатилади. Шу орқали Тошкентнинг юқори синфларда таълим самарадорлигини ошириш ва назоратни кучайтириш кўзда тутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент мактабларида 10 ва 11-синфлар камера орқали назоратда