09:28 / 20.12.2016
7 389

2017 йил учун Давлат дастурини ишлаб чиқишга киришилди

2017 йил учун Давлат дастурини ишлаб чиқишга киришилди

Президент «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини ишлаб чиқиш тўғрисидаги фармойишни имзолади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ташкилий чоралар тўғрисидаги фармойишга имзо чекди. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида хабар қилинди.

Бир ой муддатда тайёрланиши лозим бўлган дастурдан кўзланган мақсад — «мамлакатда демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари, эркинлиги ва манфаатларини таъминлаш, хусусан муносиб турмуш тарзини яратиш жараёнининг сифат ва самарадорлигини ошириш, уларни амалга оширишда давлат органлари роли ва жавобгарлигини кучайтириш, аҳоли билан очиқ мулоқот олиб бориш, мурожаатлар билан ишлашнинг янги самарадор механизм ва усулларини жорий этиш, фуқароларни ташвишга солаётган ҳаётий муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш, «инсон манфаатлари — ҳар нарсадан устун» олийжаноб ғоясини ҳаётга изчиллик билан тадбиқ этиш»дан иборат.

Дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги республика комиссияси ташкил этилди. Вазирликлар, маҳкамалар, жойлардаги давлат ҳукумати органлари, хўжалик бирлашмалари, жамоат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлардан келиб тушган материал ва таклифлар ишчи гуруҳи томонидан умумлаштирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2017 йил учун Давлат дастурини ишлаб чиқишга киришилди