16:31 / 20.12.2016
6 995

O‘zLiDeP ва депутатлик бирлашмалари олдидаги вазифалар муҳокама қилинди

O‘zLiDeP ва депутатлик бирлашмалари олдидаги вазифалар муҳокама қилинди

2016 йил 20 декабрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида белгилаб берилган давлат ва жамият ҳаётидаги ўта муҳим устувор йўналишларни хаётга тадбиқ этишда O‘zLiDePнинг барча бўғинлардаги тузилмалари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган долзарб вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга оид масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, нутқда қайд этилганидек, эркин ва ҳуқуқий демократик, инсонпарвар давлат қуриш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, Ватанимиз иқтисодий қудратини юксалтириш ва янада равнақ топтириш йўлида Ўзбекистон Республикасининг еРесБиринчи Президенти Ислом Каримов бошлаб берган кенг кўламли сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар йўлини оғишмасдан, қатъий ва изчил давом эттириш, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни янада мустаҳкамлаш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашига қаратилган стратегияси амалга оширилади.

Бунда албатта, сиёсий партиялар ва уларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари, айниқса, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси олдида ўта масъулиятли вазифалар турганлиги йиғилиш иштирокчилари томонидан алоҳида қайд этилди.

Бинобарин, нутқда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини изчил ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини стратегик асосланган даражада қисқартириш. Хусусий мулкни янада ривожлантириш ва уни ҳимоя қилишга доир комплекс масалаларни ҳал этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масалалари муҳим ҳамда устувор қилиб белгиланди. Уларни амалга оширишда партия ҳамда унинг қуйи палатадаги фракцияси имкониятларидан кенг фойдаланиш, амалга ошириладиган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга асосий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари нутқини ҳар томонлама ўрганиш жараёнида O‘zLiDeP томонидан аҳоли ва электорат ўртасида амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Бу одамларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган туб ўзгаришларга, уларнинг ён-атрофдаги воқеаларга муносабати, дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позициясини тобора мустаҳкамлаш ва юксалтиришга муносиб ҳисса бўлади.

Тадбир иштирокчилари давлатимиз раҳбарининг очиқ ва самимий мулоқот қилиш орқали одамларнинг дунёқарашини ўзгартиришда, жуда мураккаб ва кўп қиррали бўлган шундай муҳитни яратишда O‘zLiDeP вакиллари, фаоллари ва айниқса депутатлик корпусининг масъулиятини янада ошириш ва шу орқали одамларнинг бугунги турмушидан ва ҳаётидан розилигига эришиш, уларнинг давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш борасидаги фикрларидан келиб чиқадиган муҳим вазифаларни белгилаб олдилар.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантириш мақсадида шаҳар ва туманларда ҳақиқий аҳволни ўрганиб, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиш тартибини жорий этиш бўйича таклифини ҳаётга татбиқ этишда нафақат O‘zLiDePнинг Қонунчилик палатасида фракцияси аъзолари, балки халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партиянинг депутатлик гуруҳлари ва барча бўғиндаги партия ташкилотлари томонидан жуда муҳим ва кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши ва қисқа муддатда таъсирчан ҳаракат дастурининг қабул қилиниши лозимлиги белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида O‘zLiDePнинг барча тузилмалари давлатимиз раҳбарининг нутқида белгиланган вазифалар ижросида фаол иштирок этиши лозимлиги, шунингдек партиянинг бу борада кечиктириб бўлмайдиган чораларни назарда тутувчи қисқа муддатда қабул қилинадиган ҳаракат дастурининг лойиҳаси юзасидан аниқ таклифлар билдирдилар. Муҳокама этилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
O‘zLiDeP матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » O‘zLiDeP ва депутатлик бирлашмалари олдидаги вазифалар муҳокама қилинди