Ўзбекистоннинг нафақат тарихий обидалари, балки табиий шароити, географик жойлашуви ва ўзига ҳос иқлимга эга бўлган чўллари ҳам хорижлик саёҳатчиларни ўзига тортади.
Буни Ўзбекистоннинг шарқий қисмидаги чўлларда бўлган “Euronews” мухбири Шеймус Кернининг сўзларидан ҳам билиш мумкин. У “Айдаркўл” кўли атрофидаги саёҳати таассуротларини ҳақида “Euronews” сайтида эълон қилинган мақоласида баён қилди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
“Туяда саёҳат қилиш ва ўтовда тунаб қолиш Ўзбекситонда саёҳат қилишнинг кенг тарқалган туридан бири. Бу билан сиз антик давр ҳаёти қандай бўлганини ҳис этиш имконига эга бўласиз”, дейди Ўзбекистоннинг чўл табиатидан завқланган Шеймус Керни.
Ўзбекистондаги туризм соҳасига қаратилаётган эътибор туфайли нафақат мамлакатнинг қадимий обидаларга эга тарихий шаҳарларига, балки мавжуд чўлларига саёҳат қилиш ҳам хорижлик саёҳатчилар орасида оммалашди.
“Euronews” мухбири чўл ўртасида барпо этилган кичик ўтовлар анъанавий шаклга эга экани, ҳақиқатан ҳам қадимда қурилган ўтовларга ўхшашини таъкидлаган.
Шунингдек, журналист маҳаллий мутахассис Воҳид Пирматов суҳбатини олганини айтган ва мақоласида унинг сўзларидан иқтибос ҳам келтириб ўтган.
“Бизда йигирмата ўтов мавжуд. Бу ерда саёҳатчилар табиатдан роҳатланиши ва миллий таомлардан таътиб кўриши мумкин бўлади”, деб изоҳ берган Воҳид Пирматов.
“Euronews” мухбири Шеймус Керни ўтов ичини безашда ишлатилган қўлда тўқилган гиламлар ва рангоранг матолардан лол қолгани, улар, айниқса, кечқурунги чироқ нурида янада мафтункор кўринишидан лол қолганини айтган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди