date

Қишлоқ хўжалигида ердан самарали фойдаланиш бўйича янги фармон қабул қилинди

Қишлоқ хўжалигида ердан самарали фойдаланиш бўйича янги фармон қабул қилинди

Президент томонидан «Қишлоқ хўжалиги ерларида маҳсулот етиштириш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш ҳамда ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон имзоланди.

Ушбу ҳужжатнинг асосий мақсадлари сифатида бир нечта йўналишлар белгиланди. Жумладан, ҳудудий ҳокимликлар ихтиёрида бўш турган ер майдонларини тўлиқ ҳисобга олиш ва улардан унумли фойдаланиш, шунингдек қишлоқ хўжалигига ажратилган ерларни қайта ижарага бериш тизимини такомиллаштириш назарда тутилган.

Фармонга мувофиқ, эндиликда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланаётган ижарачилар ўзларига ажратилган майдоннинг маълум қисмини бошқа шахсга қайта ижарага бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Шу билан бирга, ер эгалари ва фойдаланувчилари ўзларига тегишли ердан фойдаланиш ва эгалик ҳуқуқини халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари қарорлари асосида ижара ҳуқуқига ўзгартириш имкониятига эга бўлади.

Янги қоидага кўра, ерга эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқи ижара ҳуқуқига ўтказилганда муддат қуйидагича белгиланди:

  • Ўзбекистон фуқаролари ва улар асос солган юридик шахслар учун — 30 йил;

  • хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун — 25 йил.

Мазкур фармон ер ресурсларидан янада самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида узлуксиз ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда фермер ва тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратишга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қишлоқ хўжалигида ердан самарали фойдаланиш бўйича янги фармон қабул қилинди