Ўзбекистонда жорий йилнинг январь–июль ойлари давомида таълим соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажми 20,5 трлн сўмга тенг бўлди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,6 фоизга ўсган. Умумий бозор хизматлари ҳажмида таълим соҳасининг улуши эса қарийб 3,8 фоизни ташкил этмоқда.
Таълим хизматлари таркибида олий таълим йўналишлари етакчилик қилиб, жами ҳажмнинг 46,4 фоизи айнан шу соҳанинг ҳиссасига тўғри келгани таъкидланмоқда.
Мутахассислар таълим хизматларига бўлган талаб йил сайин ортиб бораётганини қайд этмоқда. Бу эса мамлакатда билимга эътибор кучайиб, соҳада рақобат ва сифат кўрсаткичлари ошиб бораётганидан далолатдир.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар