date

Президент таълим ва фанга қаратилган энг устувор йўналишларни айтди

Президент таълим ва фанга қаратилган энг устувор йўналишларни айтди

Сўнгги саккиз йил ичида мамлакатимизда таълим ва илм-фан соҳаларига қаратилган маблағлар кескин ошгани маълум қилинди. Хусусан, бу муддатда ажратилган сармоя 6 баробар кўпайиб, 378 триллион сўмга етди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон тарихида илк бор олтин-валюта захиралари 50 миллиард доллардан ошиб, янги маррани забт этди. Президент таъкидлаганидек, бу барқарор иқтисодий ўсишдан ва етарли ресурслардан дарак беради.

— Иқтисодиётимиз изчил ривожланмоқда, имконият ва захираларимиз етарлича. Бу — боғча ва мактаблардан тортиб техникум ҳамда олий таълим муассасалари қурилиши, уларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш, устоз ва мураббийларнинг моддий рағбатини узлуксиз ошириб боришнинг ишончли кафолати эмасми?! — деди Президент.

Унинг сўзларига кўра, таълим сифатини юксалтириш, ўқитувчиларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш мамлакат ислоҳотларининг энг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолади.

Президент алоҳида таъкидлади: Янги Ўзбекистонда энг қадрли соҳалардан бири — таълим, энг ҳурматга сазовор шахслар эса — ўқитувчи ва мураббийлардир.

Шу тариқа, таълим ва фанга йўналтирилаётган катта сармоялар юртимизда келажак авлод тарбияси ва билим соҳаси учун мустаҳкам пойдевор яратишга хизмат қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент таълим ва фанга қаратилган энг устувор йўналишларни айтди