
Сеулда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов ва Жанубий Корея молия вазири Ю Иль Хонинг учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олишди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
«Ўзбекистон ва Корея энергетика, хом-ашё соҳасидаги ўзаро алоқаларни кучайтиради, шунингдек саноат бўйича шерикликни мустаҳкамлайди», - дея айтиб ўтди Ю Иль Хо.
Бундан ташқари, томонлар Жанубий Корея компанияларининг Тошкентдаги лойиҳаларда иштирокини кенгайтириш юзасидан ҳам фикр алмашганлар. Улар орасида аэропортнинг янги терминали қурилиши ҳам бор. Сеул бу лойиҳаларни давлат жамғармаларидан қўллаб-қувватлайди, деб таъкидлаб ўтган кореялик вазир.
Корея томони маълумотларига кўра, 2015 йилда ўзаро савдо ҳажми 1,3 миллиард долларни ташкил этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар