
19 сентябрь куни Россиянинг Камчатка минтақаси қирғоқлари яқинида Тинч океанида 7,2 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Петропавловск-Камчатский ва Вилючинск шаҳарларида ер қимирлаши 7 баллгача сезилди, ҳудудда цунами хавфи эълон қилинди.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотича, ҳозирча қурбонлар ёки катта вайроналар қайд этилмаган. Ҳудуддаги фавқулодда хизматлар юқори тайёргарлик ҳолатига ўтказилиб, хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси фуқароларга расмий мурожаат қилди. Консулхона ўзбекистонликларга Фавқулодда вазиятлар хизмати кўрсатмаларини қатъий бажариш, хотиржамликни сақлаш ва зарурат туғилганда қуйидаги рақамлар орқали алоқа қилишни тавсия этди:
+7 (423) 260-48-00
+7 (902) 078-70-07
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!