
Тошкент давлат аграр университети ректори Ботиржон Сулаймоновнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади.
«Сизда ҳал этилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Тошкент давлат аграр университети ректорига 2 хил усулда: қўнғироқ қилиш ёки мурожаат йўллаш орқали юборишингиз мумкин», — дейилади виртуал қабулхонада жойлаштирилган эълонда.
Мурожаатлар куну тун онлайн тартибда қабул қилинади. Қўнғироқларни (0371) 260-43-82 рақамли «Ишонч телефони» орқали амалга ошириш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар