date

Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси аъзоси Трент Келли билан учрашди

Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси аъзоси Трент Келли билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев 24 сентябр куни Ню-Йоркда АҚШ Конгресси аъзоси, Вакиллар палатасидаги Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича кокус раиси Трент Келли ва Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Бобби Жин билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, шу жумладан парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Парламентлараро мулоқот ва алмашинувлар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Конгресс Сенати ва Вакиллар палатаси аъзолари Ўзбекистонга мунтазам ташриф буюрмоқда. Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича кокус фаол ишламоқда, унинг таркиби кенгаймоқда. Конгрессда ҳар йили икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган Ўзбекистон кунлари ўтказилмоқда.

АҚШ Миссисипи штати билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларга юксак баҳо берилди.

Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада кенгайтириш, олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишда Конгресснинг қўллаб-қувватлови муҳим экани таъкидланди.

Суҳбат якунида яқинда Конгресс делегацияси ва Миссисипи штати ишбилармонларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси аъзоси Трент Келли билан учрашди