date

Ёпиқ суд мажлиси маълумотини ошкор этганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Ёпиқ суд мажлиси маълумотини ошкор этганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Мамлакатда янги қонун қабул қилиниб, айрим қонун ҳужжатларига муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» ахборот портали маълум қилди.

Қонунга мувофиқ, энди ёпиқ суд мажлисининг муҳокамаси жараёнидаги маълумотлар ҳамда тафсилотларни суднинг махсус рухсатисиз ошкор қилган шахслар жиноий жавобгарликка тортилади. Хабарда жиноий жавобгарликнинг аниқ тартиби ва чоралари тўлиқ очиқланмаган бўлса-да, бу қоида ҳуқуқий тизимда жиддий янгилик сифатида қайд этилди.

Шу билан бирга, янги тартибга кўра, агар ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун асослар мавжуд бўлса, суд томонидан бу борада алоҳида ажрим чиқарилади. Ушбу қарор асосида ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар махсус огоҳлантирилади ва улардан ёзма тилхат олинади.

Тилхатда, хусусан, мазкур мажбурият бузилган тақдирда шахс Жиноят кодексининг 239-моддаси асосида жавобгарликка тортилиши мумкинлиги қайд этилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу қонуннинг жорий этилиши суд жараёнларида махфийлик ва қонунийликни янада мустаҳкамлайди, иштирокчиларнинг масъулиятини кучайтиради ҳамда суд адолатини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди ва шу билан амалий қўлланишда янги босқич бошланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ёпиқ суд мажлиси маълумотини ошкор этганлар жиноий жавобгарликка тортилади