
Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, эртага, 24-25 декабрь кунлари республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кечаси 8-6 даража совуқ, кундузи 1-5 даража илиқгача кўтарилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 17-12 даража совуқ, кундузи 5 даража совуқ ва 5 даража илиқни ташкил этади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кечаси 12-7 даража совуқ, кундузи -5 дан +5 даражагача ўзгаради.
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 8-3 даража совуқ, кундузи -3 дан +5 даражага етади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 8-3 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқга етади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат кечаси 5-0 ва кундузи -3 дан +2 даражагача кўтарилади.
Тоғли ҳудудларда 26 декабргача қор кўчиши хавфи бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар