
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга ташрифи давомида мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади. У Самарқанд шаҳрига бугун келмоқда, деб хабар беради "Kun.uz" нашри қирғиз давлат раҳбари маъмурияти вакилига асосан.
“Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга 24 декабрь кунига мўлжалланган ишчи ташрифи доирасида Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказилади. Унда давлат раҳбарлари бир қатор икки томонлама масалаларни муҳокама этишади”, - дея айтиб ўтди агентлик суҳбатдоши.
Қирғизистон раҳбари девонининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Сапар Исоқовнинг маълум қилишича, Атамбаев Шавкат Мирзиёев томонидан Президент сифатида қабул қилинадиган биринчи хориж давлат етакчиси бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойида Қирғизистон бош вазири биринчи ўринбосари Муҳаммадқалим Абулғозиев бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрига келганди. Кейинроқ эса Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигидаги делегация ҳам ушбу давлатга ташриф буюрди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар