Ўзбекистонда умумий ўрта таълим тизимида хизмат қилаётган педагоглар сони йил сайин ортиб бормоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024-2025 ўқув йили бошида ўқитувчиларнинг умумий сони 564,9 минг нафарга етган. Бу кўрсаткич ўриндошларсиз ҳисобланган.
Солиштириш учун, 2015-2016 ўқув йили бошида педагоглар сони 385 минг нафарни ташкил этган эди. Демак, сўнгги 9 йилда ўқитувчилар сони 170,9 минг нафарга кўпайган, бу эса 43,4 фоизлик ўсишни англатади.
Маълумотларга кўра, ҳозирда таълим муассасаларида ишлаётган ўқитувчиларнинг 71 фоизи — 401,3 минг нафари аёллардан иборат. Эркак педагоглар эса умумий сонининг 29 фоизини (163,6 минг нафар) ташкил этмоқда.
Охирги ўн йилдаги рақамлардан кўриниб турибдики, ўқитувчилар сони барқарор ўсиб келмоқда:
2015-2016 — 385 минг нафар;
2016-2017 — 390,6 минг нафар;
2017-2018 — 409,4 минг нафар;
2018-2019 — 444,2 минг нафар;
2019-2020 — 486,6 минг нафар;
2020-2021 — 508 минг нафар;
2021-2022 — 510 минг нафар;
2022-2023 — 521,6 минг нафар;
2023-2024 — 547,8 минг нафар;
2024-2025 — 564,9 минг нафар.
Бу рақамлардан кўриниб турибдики, сўнгги йилларда таълим соҳаси янада кенгаймоқда ва педагогларга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда.
Ўқитувчилар сонининг ўсиши таълим сифатини ошириш ҳамда ёш авлодга билим бериш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Бу эса мамлакатнинг келажак тараққиёти учун муҳим омил ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!