date

Сергелида йўл ёпилиши сабаб автобус йўналишлари ўзгаради

Сергелида йўл ёпилиши сабаб автобус йўналишлари ўзгаради

Тошкент шаҳри Сергели туманида Қумариқ кўчаси 2–15 октябрь кунлари вақтинча ёпилади. Бу Veolia Energy Tashkent компанияси томонидан диаметри 325 мм бўлган, узунлиги 1000 метрга етган иссиқлик қувурларини алмаштириш ишлари билан боғлиқ.

Шу муносабат билан пойтахт транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бир нечта автобус йўналишларига ўзгаришлар киритилишини маълум қилди:

61-йўналиш: А.С. Банокатий – Г. Алиев – Темирйўлчилар – Кичик ҳалқа йўли – Бобур кўчалари орқали;

106-йўналиш: Саракўл – Кичик ҳалқа йўли – Бобур кўчалари бўйлаб;

40-йўналиш: Бобур – Кичик ҳалқа йўли – Туркистон – Тошкент вокзали – Темирйўлчилар – А.С. Банокатий кўчалари орқали РЕТ заводи бекатигача;

66-йўналиш: Қумариқ – Бобур – Кичик ҳалқа йўли – Туркистон – Тошкент вокзали – Меҳржон – 8 Март – Эски Саракўл – Янги Замон – Саракўл – А.С. Банокатий кўчалари орқали РЕТ заводи бекатигача;

52-йўналиш: Локомотив кўчаси – Тошкент вокзали бекатлари оралиғида ҳаракатланади.

Йўловчилардан сафарларни олдиндан режалаштириш сўралди. Маъмуриятнинг таъкидлашича, таъмирлаш ишлари даврида йўлларда маълум қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Зарур ҳолатларда автобус йўналишларига қўшимча ўзгаришлар киритилиши ҳам эҳтимол.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сергелида йўл ёпилиши сабаб автобус йўналишлари ўзгаради