Ўзбекистон дипломатлари Польшанинг "MW-WORKSERVICE" Sp.zo.o. хусусий бандлик агентлиги директори Витольд Станислав Овчарчик билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Польша вакилига Ўзбекистонда миграция соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликни такомиллаштириш, меҳнат мигрантлари манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг қонуний меҳнат фаолияти учун шароит яратишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди.
Витольд Станислав Овчарчик мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳамиятини юқори баҳолаш баробарида, Ўзбекистондан ишчи кучини жалб этишга қизиқиш билдирди.
Томонлар пилот лойиҳа сифатида 232 нафар мутахассис ва ишчиларни Польшага ишга жалб қилишга келишиб олдилар.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар