Сизга журналист сифатида мурожаат этишимдан мақсад бизни сохадаги энг оғриқли муаммони баён этишдир. Мана мустақил бўлганимизга 25 йилдан ошди. Ҳар бир сохаларда катта ўзгаришлар бўлмоқда. Миллий журналистикамиз ҳам ривожланди. Буни телеканаллар, радио, газета ва интернет порталлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Уларнинг сони кун сайин ортиб бормоқда. Қувонарлиси уларнинг аксарияти хусусий, мустақил ОАВлардир.
Бироқ, аксарият ОАВлар хориж янгиликларини ва қўшни давлатда рўй берган янгилик, ҳодисаларни ёритишда ТАСС, РИА-Новости ва бошқа чет-эл ахборот агентликларига мурожаат этади. Бугунги кунда хориж янгиликларини ёритишда журналистлар таржимон бўлиб қолмоқда. Фақатгина чет-эл ахборот агентликларининг нуқтаи назаридан келиб чиқиб янгиликларни ёритмоқдамиз. Тўғри янгиликда мулоҳаза бўлмайди унда қуруқ ахборот етказилади. Лекин, шу янгиликни етказишда ҳам дунё ахборот майдонида холислик юқори эмас. Унда барибир нохолислик бор ва унинг ортида қайсидир давлатнинг манфаати ётади. Бу хусусида ортиқча ёзишнинг назаримда ҳожати йўқ.
Ўзимизнинг дунё миқёсида ёки МДХ, чегарадош қўшни давлатлар воқеаларини етказиб берувчи халқаро журналистларимиз йўқ. Аниқроғи, халқаро янгиликларни Ўзбекистон “кўзи, сўзи” билан шарҳлайдиган ахборот агентлиги йўқ. Тўғри “жаҳон” ахборот агентлиги мавжуд, лекин унинг фаолияти мамлакатимиз ахборот бозорида йўқ даражада. Қайси етакчи ахборот воситаси айнан, “жаҳон” агентлигининг маълумотларига асосланиб ахборот етказади? Мен "жаҳон" ахборот агентлигини танқид қилиш ниятида эмасман. Мақсадим, юртимизда ўзимизнинг дунё миқёсида фаолият юритувчи ахборот агентлиги бўлса. Бугунги кунда ахборот бозоримиздаги янгиликларнинг аксарияти рус тили, қисман инглиз тилидан таржима қилинади. Мустақиллигимизга 25 йилдан ошди, назаримда бизнинг ҳам дунёнинг долзарб янгиликларини, жойидан биринчи манба сифатида етказиб берувчи ахборот агентлигига эга бўлишимиз вақти етди. Бу борада амалий ёрдам беришингизни сўраб қоламан. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди