date

Самарқандда қурилиш вақтида юк машинаси чуқурга қулаб тушди

Самарқандда қурилиш вақтида юк машинаси чуқурга қулаб тушди

Самарқанд шаҳрида кўп қаватли уй қурилиши вақтида ер чўкиши оқибатида йўл бўйида турган юк машинаси чуқурга қулаб кетди. Ҳодиса хавфсизлик қоидаларига амал қилинмагани сабаб юз берган, деб ёзмоқда uz24 нашри.

Қурилиш чуқури тасдиқланган лойиҳа ва хавфсизлик талабларига риоя қилинмасдан қазилган. Бу эса йўл яқинида ернинг чўкиб тушишига олиб келган.

Қурилишни “Samarqand Oxygen Service” компанияси олиб бормоқда. У бузилган ишлаб чиқариш бинолари ўрнида турар-жой қурмоқда.

Пудратчи “Бағдод” кўчасидаги 10 ва 26-уйлар орасидаги йўлни ўз бошимчалик билан торайтириб, транспорт ва пиёдалар учун ноқулайлик туғдирган. 22 сентябрь куни инспекция камчиликларни 15 кун ичида бартараф этиш ҳақида кўрсатма берган.

Агар бу кўрсатмага амал қилинмаса, компания Маъмурий жавобгарлик кодексига мувофиқ жавобгар бўлади.

Маҳаллий фуқаролар қурилиш ишлари давом этаётганини, аммо хавфсизлик чоралари кўрилмаганини таъкидлашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Самарқандда қурилиш вақтида юк машинаси чуқурга қулаб тушди