date

Ўзбекистонда бу ҳафта қуёшли, ёғингарчиликсиз илиқ кунлар бўлади

Ўзбекистонда бу ҳафта қуёшли, ёғингарчиликсиз илиқ кунлар бўлади

Ўзгидромет маълумотига кўра, иш ҳафтаси давомида республикамиз ҳудудида асoсан қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво сақланади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат фони иқлимий меъёрдан бироз юқори бўлиб туради.

Кечалари ҳаво +8…+13° атрофида, кундузлари ҳафтанинг бошида +20…+25° ни ташкил этади. Ҳафта охирига келиб ҳарорат +23…+28° гача кўтарилади, жанубий ва чўл минтақаларида эса +30…+32° қайд этилиши мумкин.

10 октябр, жума куни республика шимолида айрим жойларда шамол 13–18 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор, баъзи ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида об-ҳаво асосан бироз булутли, ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Душанба кундузи пойтахтда +22…+24°, ҳафта давомида кечалари +9…+12°, кундузлари +23…+26° атрофида бўлиши прогноз қилинган.

Метео-маслаҳат: шамол кучайиши эҳтимоли бўлган кунларда ҳовли-том аҳволини текшириб қўйинг, чанг-тўзон кузатилса, респиратор/ниқобдан фойдаланинг ва узоқ вақт очиқ ҳавода қолмаслик тавсия этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда бу ҳафта қуёшли, ёғингарчиликсиз илиқ кунлар бўлади