date

Бекобод ҳокими фаррош, ҳайдовчи, электрикларни мукофотга лойиқ деб топди

Бекобод ҳокими фаррош, ҳайдовчи, электрикларни мукофотга лойиқ деб топди

Бекобод тумани ҳокими Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокимлигида фаолият юритувчи оддий хизматчиларни — кассир, фаррош, ҳайдовчи, электрик ва котибаларни бир ойлик маошининг ярми миқдорида мукофотлади.

Ҳоким 3 октябрь куни имзолаган фармойишга кўра, мукофот пули ҳокимнинг биринчи ўринбосари Э. Имамов тақдим этган билдиришнома асосида ажратилган.

Маблағ Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6-моддаси ҳамда 2025 йил учун тасдиқланган ходимларни моддий рағбатлантириш фонди доирасида ажратилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, “техник ва хизмат кўрсатиш ходимларини 2025 йилнинг учинчи чорагида бажарган ишларини инобатга олган ҳолда, бир ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида мукофотлансин”, — деб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Зайнилобиддин Низомиддинов аввал Президент администрацияси раҳбари лавозимида ишлаган бўлиб, 2025 йил апрель ойида Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бекобод ҳокими фаррош, ҳайдовчи, электрикларни мукофотга лойиқ деб топди