Ўзбекистон Ҳукумати ёшларнинг чет тилларини ўрганишини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги қарор қабул қилди. 8 октябрда қабул қилинган 632-сонли қарорга кўра, тил ўрганишни истаган ёшларга махсус субсидия ажратилади.
Янги тизим «2+6» дастури орқали амалга оширилади. Унга мувофиқ, сертификатга эга бўлган ёшлар дастлабги икки ойни ўз ҳисобидан, кейинги олти ойгача бўлган таълим муддатини эса Ёшлар ишлари агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўқиш имкониятига эга бўлади.
Субсидия миқдори ҳудудлар бўйича қуйидагича белгиланган:
- Тошкент шаҳрида — ЯҲМнинг 2 бараваригача (824 минг сўм),
- Вилоят марказларида — 1,5 бараваригача (618 минг сўм),
- Туман ва шаҳарларда — 1 бараваригача (412 минг сўм).
2025–2026 йилларда 20 минг нафаргача ёшлар субсидия олиши кутилмоқда. Шунингдек, 2031 йилгача ҳар йили шунча миқдорда ёшларга грант ажратиш режалаштирилган. Агар йиллик лимит тўлса, аризалар кейинги йилга кўчирилади.
Маҳсулдорликни таъминлаш мақсадида субсидия фақат электрон платформада рўйхатдан ўтган ва дарс қатнашуви электрон тарзда назорат қилинадиган ўқув марказларига берилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!