date

Ўзбекистон Трамп орқали амалга ошган Ғазо келишувини олқишлади

Ўзбекистон Трамп орқали амалга ошган Ғазо келишувини олқишлади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президенти Доналд Трампнинг бевосита воситачилигида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровдагиларни озод этиш бўйича эришилган келишувни мамнуният билан олқишлади.

ТИВ баёнотида Миср, Қатар ва Туркиянинг ушбу жараёндаги ҳамжиҳатлик ва мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланди.

Вазирлик таъкидлашича, мазкур келишув зўравонликни тўхтатиш, гуманитар инқирозни юмшатиш ва сиёсий мулоқотни қайта йўлга қўйиш учун муҳим қадамдир.

Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ нормалари ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари асосида Яқин Шарқда адолатли ва барқарор тинчликни таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади.

ТИВ фикрича, ўт очишни тўхтатиш вақтинчалик эмас, балки узоқ муддатли тинчлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилиши лозим.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Трамп орқали амалга ошган Ғазо келишувини олқишлади