date

Шавкат Мирзиёев Душанбедаги саммитда муҳим ташаббуслар билан чиқди

Шавкат Мирзиёев Душанбедаги саммитда муҳим ташаббуслар билан чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Россия” форматидаги иккинчи саммитда иштирок этди. Унда президент стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақавий барқарорликни биргаликда таъминлашга қаратилган кўплаб ташаббусларни илгари сурди.

Хусусан:

- биргаликда қабул қилинган қарор ва лойиҳалар ижросини тезлаштириш учун ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари даражасида Мувофиқлаштирувчи кенгаш таъсис этишни таклиф қилди;

– товар айрбошлашни кўпайтириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш жараёнларини енгиллаштириш мақсадида “Марказий Осиё – Россия агроэкспресси” лойиҳасини ишга туширишни таклиф қилди;

– автомобиль, темир йўл ва авиация алоқалари соҳасида миллий дастурларни уйғунлантириш учун мамлакатларимиз Транспорт-логистика контурини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди;

– Бухоро шаҳрида илғор муҳандислик ечимларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга қаратилган “Марказий Осиё – Россия" саноат инжиниринг хабини ташкил этишни таклиф этди;

– Тошкентда ўтказиладиган “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмали форумига минтақанинг асосий саноат ва инновация майдони мақомини бериш таклифи билан чиқди;

– атом энергетикаси йўналишида Минтақавий компетенциялар марказини Ўзбекистонда ташкил этиш, шунингдек, Москва давлат муҳандислик-физика институтининг Тошкент филиали негизида Кадрлар тайёрлаш дастурини қабул қилиш ташаббусини билдирди;

– “Марказий Осиё ва Россия энергетик шериклиги” комплекс дастурини ишлаб чиқиш, шунингдек, углеводородларни қидириш ва қайта ишлаш, энергия тежовчи ва “яшил” технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ташаббусини илгари сурди;

– Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар бўйича Минтақавий эксперт кенгашини ташкил этиш, шунингдек, мамлакатларда “Сколково” инновация маркази филиалларини очишни таклиф этди;

– “Келажак муҳандислари” консорциумини тузиб, Марказий Осиё ва Россиянинг етакчи олийгоҳлари ва илмий марказлари салоҳиятини бирлаштириш ҳамда ёш тадқиқотчилар ва олимлар учун Махсус грантлар дастурини таъсис этиш ғоясини илгари сурди;

– ҳар йили ўтказиладиган Марказий Осиё ва Россия халқлари маданияти, санъати ва ижодиёти фестивали — Этномаданият форумини ташкил этиш таклифини билдирди;

– терроризм, экстремизм, кибертаҳдидлар ва одам савдосига қарши курашиш бўйича биргаликда чоралар кўриш муҳимлигини қайд этди ҳамда Афғонистон бўйича юқори даражадаги маслаҳатлашувлар ўтказишни таклиф қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Душанбедаги саммитда муҳим ташаббуслар билан чиқди