Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қоидаларига амал қилмаслик жавобгарликка сабаб бўлади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддасига кўра, бу қоидабузарлик учун турли даражадаги жарималар белгиланган.
1. Қурилиш ишлари вақтида ёнилғи ёки битумни нотўғри ёқиш ҳолатида:
- фуқароларга — БҲМнинг 1/3 қисмидан 1 бараваригача,
- мансабдор шахсларга — 1 дан 3 бараваригача жарима қўлланилади.
2. Ҳуқуқбузарлик қайта содир этилган тақдирда:
- фуқароларга — 1 дан 3 бараваригача,
- мансабдорларга — 3 дан 7 бараваригача жарима белгиланади.
3. Анғиз, хазон ёки шох-шаббаларни ёқиш орқали ҳавони ифлослантириш учун:
- фуқароларга — 3 дан 5 бараваригача,
- мансабдорларга — 5 дан 10 бараваригача жарима белгиланади.
Маълумотларга кўра, 2020–2024 йиллар мобайнида 419 нафар, жорий йилнинг биринчи ярмида эса 18 нафар шахс мазкур модда асосида жавобгарликка тортилган.
Экологлар аҳолини ҳавони тоза сақлаш, чиқиндиларни ёқмаслик ва қонун талабларига риоя этишга чақирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар