2017-2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш муддати 15 июндан 15 июлга қадар бўлади. Олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тест синовлари эса 5 июль куни ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Миллий матбуот марказида ўтказган матбуот анжуманида сўз борди. Бу ҳақда Sof.uz нашри ёзмоқда.
Бу қарор абитуриентларга янада кўпроқ қулайлик яратиши, таълим муассасаларини тест жараёнига тайёрлаш, белгиланган бинолар ва аудиторияларни керакли жиҳоз ва ускуналар, ўқув воситалари билан таъминлаб, муддатидан олдин шай ҳолатга келтириш имконини бериши таъкидланди.
2016-2017 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавр таълим йўналишларига 57 минг 907 талаба, жумладан, 19 минг 120 талаба давлат гранти, 38 минг 787 талаба тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинди. 174 ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест синовлари ташкил этилиб, унда 138 минг 214 ўқувчи иштирок этди. 10 олий ҳарбий таълим муассасасида ўтказилган тест синовларида 6 минг 163 абитуриент қатнашди.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги умумтаълим мактабларига инглиз тили ўқитувчиларини етказиб бериш мақсадида тест синовларида юқори балл тўплаган 117 нафар абитуриент қўшимча равишда ўқишга қабул қилинишга тавсия этилди.
Маълумот учун, 2016-2017 ўқув йилида Тошкент давлат техника, Тошкент давлат аграр, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетлари, Тошкент архитектура-қурилиш, Тошкент кимё-технология, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият, Андижон қишлоқ хўжалиги, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтлари, Тошкент тиббиёт академиясида янги таълим йўналишлари очилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»