Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан 1964 йилда туғилган фуқаро, собиқ депутат Олимжон Сулаймоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми бўйича иш юритилмоқда.
Маълумотларга кўра, Сулаймонов тергов органлари томонидан бир неча бор чақирув қоғози орқали расман чақирилган бўлишига қарамасдан, қасддан келмасликни афзал кўрган.
Шу сабабли, 14 октябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар уни қонуний асосда мажбуран тергов жараёнига келтирди. Ҳозирда мавжуд жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари фаол давом эттирилмоқда.
Шу билан бирга, расмий идоралар айрим ижтимоий тармоқ фаолларига мурожаат қилиб, тергов жараёнига таъсир ўтказиш ёки иш жараёнига аралашиш интернет орқали амалга оширилса, бу ҳолат қонун олдида жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини эслатиб ўтди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!