date

Чет элда таҳсил олаётган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди

Чет элда таҳсил олаётган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь–август ойлари давомида 20,7 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида хорижий давлатларга сафар қилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 5,1 минг нафарга кам бўлиб, пасайиш 24,6 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистонлик талабалар ўқиш учун энг кўп борган давлатлар қуйидагича тартибда қайд этилган:

  • Тожикистон — 5 270 нафар,
  • Россия — 4 649 нафар,
  • Қирғизистон — 3 064 нафар,
  • Корея Республикаси — 2 309 нафар,
  • Туркия — 1 538 нафар,
  • Қозоғистон — 874 нафар,
  • Хитой — 797 нафар,
  • Буюк Британия — 567 нафар,
  • Германия — 285 нафар,
  • АҚШ — 256 нафар.

Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда хорижда таълим олишни истовчи ёшлар сони анча барқарорлашган бўлиб, айниқса қўшни давлатлар ва Осиё мамлакатлари энг оммабоп йўналиш бўлиб қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Чет элда таҳсил олаётган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди