Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 мартдаги 68-сонли «Вилоятлар марказларида ва шаҳарлардаги ташқи ёритиш тизимларини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2016—2019 йилларда ташқи ёритиш тизимини модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги маълумотига асосланиб Дарё хабар берди.
Дастур энергия истеъмолини янада камайтириш, энергия тежамкор технологиялар ва тизимларни жорий қилишдаги устувор йўналишларни ташқи ёритиш соҳасида амалга ошириш ва республика шаҳарларининг электр ёритиш схемаларини оптималлаштиришни ўз ичига олган.
Бугунги кунда республиканинг 28 та шаҳрида (Тошкент шаҳридан ташқари) моддий ва маънан эскирган ҳамда энергия истеъмоли кўп бўлган кўча чироқларидан фойдаланилиб келинмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра 2 779,2 км узунликдаги кўчаларда модернизация қилиниши талаб этиладиган 82 883 та кўча чироқлари мавжуд.
Дастурда энергия истеъмоли кўп бўлган кўча чироқларини замонавий энергия тежамкор светодиод технологиялар базасидаги ёритиш ускуналарига алмаштириш орқали республика шаҳарларининг ташқи ёритиш тизимини 2020 йилгача модернизация қилиш кўзда тутилган.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган 28 та шаҳарларнинг ташқи ёритиш тизимини модернизация қилиш лойиҳасининг умумий қиймати 84,8 миллиард сўмни ташкил қилади (2017 йилда 24 миллиард сўм).
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 ноябрдаги ПҚ-2078-сонли «Ислом тараққиёт банки иштирокида «Тошкент шаҳрининг кўчаларини ёритиш тизимига энергия самарадорлиги юқори бўлган технологияларни жорий қилиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорга мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги («Тошшаҳарнур» ДУК) томонидан энергия самарадорлиги юқори бўлган технологияларни ва электр энергиядан рационал фойдаланишни жорий қилиш орқали шаҳар кўчаларининг ёритиш тизимини такомиллаштириш бўйича ивестицион лойиҳа (2014—2017 йиллар) амалга оширилмоқда.
Дастурларнинг амалга оширилиши мазкур шаҳарлардаги кўчаларнинг ташқи ёритиш сифатини яхшиланишини таъминлайди ва аҳолининг фаровон турмуш кечириши учун қулай шароитлар яратади, ҳамда ташқи ёритишда сарфланадиган электр энергия истеъмолини йилига 30 минг кВт га, шу билан бирга Давлат бюджети параметрларида ушбу мақсадлар учун режалаштириладиган бюджет харажатларининг қисқаришига эришилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди