date

Маркировка ислоҳоти: 2026 йилдан муддати ўтган товарлар сотилмайди

Маркировка ислоҳоти: 2026 йилдан муддати ўтган товарлар сотилмайди

Ўзбекистонда маҳсулотлар айланмасида янги рақамли назорат тизими жорий этилмоқда. Унинг асосий мақсади — бозордаги юқори ликвидли маҳсулотлар муомаласида шаффофликни таъминлаш ва яроқсиз товарлар сотувига чек қўйишдир.

Маълумотларга кўра, 2026 йил 1 мартдан бошлаб рақамли маркировка тизими тўлиқ кучга киради. Янги тартибга кўра, яроқлилик муддати ўтган ёки тартибсиз маҳсулотларни сотишга автоматик равишда йўл қўйилмайди.

Мажбурий рақамли белгилаш қуйидаги маҳсулот турларига тааллуқли бўлади:

  • алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;

  • пиво маҳсулотлари;

  • маиший техника воситалари;

  • дори воситалари ва тиббий буюмлар;

  • сув ва салқин ичимликлар.

Янги тизим “Асл белгиси” автоматлаштирилган ахборот тизими (АИС) орқали амалга оширилади. Ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи маҳсулот ҳақидаги барча маълумотни базага киритади, шундан сўнг Data Matrix коди орқали рақамли белгилаш амалга оширилади.

Сотув вақтида харидорга маҳсулот 2D сканер орқали текширилади. Агар маҳсулотнинг муддати ўтган бўлса, тизим автоматик равишда чекни шакллантирмайди ва реализация тўхтайди. Бу орқали яроқсиз товарлар фақат электрон тизимда эмас, балки дўкон полкaларидан ҳам чиқарилади.

Таҳлилчилар фикрича, рақамли маркировка орқали Ўзбекистонда контрафакт маҳсулотлар камайиши, дори ва ичимликлар бозорида шаффофлик кучайиши кутилмоқда.

Янги тартиб ишлаб чиқарувчилар учун масъулиятни оширса, истеъмолчилар учун хавфсизликни таъминлайди. 2026 йилдан эса “рақамли белгилар” товар айланмасида янги даврни бошлаб беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Маркировка ислоҳоти: 2026 йилдан муддати ўтган товарлар сотилмайди