date

Самарқандда МДҲ давлатлари разведка хизматлари раҳбарлари учрашади

Самарқандда МДҲ давлатлари разведка хизматлари раҳбарлари учрашади

Жорий йилнинг 17 октябр куни Самарқанд шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўз ишини бошлайди.

Мамлакатда илк бор ўтказилаётган ушбу тадбирда Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарлари иштирок этади.

Учрашувга Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари генерал-полковник Б.Қурбонов раислик қилади.

Тадбирда иштирокчилар замонавий хавф ва таҳдидлар юзасидан фикр алмашиб, МДҲ давлатлари разведка хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича галдаги вазифаларни муҳокама қиладилар.

Тадбир ўтказиладиган жой ва кун тартиби 2024 йил 26 ноябр куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган 20-юбилей мажлисда белгилаб олинган эди.

Учрашув якунида делегациялар раҳбарлари минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликнинг аниқ вазифалари ва устувор йўналишларини белгилаб олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Самарқандда МДҲ давлатлари разведка хизматлари раҳбарлари учрашади