Тошкентда байрам муносабати билан бир неча йирик бозорлар ишламайди


Тошкент шаҳрида жойлашган Сергели автомобиль бозори 4 кун ишламайди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Маълумотларга кўра, бозор 30, 31 декабрь, 1 ва 2 январь (душанба – одатдагидек дам олиш) кунлари ишламайди.
Бундан ташқари, пойтахтимиздаги энг йирик бозорлардан бири Ўрикзор ҳам 2 кун ишламаслиги маълум бўлди. Манбанинг хабар қилишича, бозор 1 ва 2 январь кунлари ўз эшикларини ёпади.
Бошқа бозорлар маъмурияти бу борада изоҳ бермади.
Тахминларга кўра, бозорларнинг ишламаслиги Янги йил байрами билан боғлиқ.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…