Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь–август ойлари давомида Ўзбекистонга 287,7 минг нафар хорижий фуқаро тижорат мақсадида ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб уч баробарга ўсган, яъни 190,3 минг нафарга кўпайган.
Маълум қилинишича, энг кўп ташриф буюрганлар Афғонистон фуқаролари бўлиб, уларнинг сони 267 879 нафарни ташкил этган. Шу билан бирга, тижорат мақсадида қуйидаги давлатлар фуқаролари ҳам келган:
Тожикистон — 14 648 нафар,
Туркманистон — 2 235 нафар,
Россия — 585 нафар,
Туркия — 392 нафар,
Қозоғистон — 373 нафар,
Бошқа давлатлар — 1 635 нафар.
Шу тариқа, Ўзбекистондаги тижорат бозорига қизиқиш юқори даражада ошгани ва хорижий фуқароларнинг иқтисодий фаоллиги ортиб бораётгани таъкидланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!