"Кўздан уйқуни қочирувчи 18 даҳшатли жой" рўйхати 9gag.com кўнгилочар сайти томонидан тақдим этилди. Трансильванияда жойлашган Хойя-Бачу ўрмони (Руминия бермуд учбурчаги деб ҳам аталади) рўйхатда етакчилик қилди, деб ёзади Кун.уз сайти.
Руминия ўрмони бутун дунёдаги интернет фойдаланувчиларида катта қизиқиш уйғотди - 20 мингдан зиёд киши унга "лайк" қўйган. Изсиз йўқолувчи кишилар, ўзга сайёраликлар, шунингдек ишдан чиқувчи электроникага оид кўплаб афсоналар айнан шу жой номи билан боғлиқ.
Шунингдек Франциянинг Орадур-сюр-Глан қишлоғи ҳам рўйхатдан жой олди. Бу қишлоқ 1944 йилнинг июнида 642 аҳолиси билан қўшиб нацистлар томонидан йўқ қилинган. Ҳозир у ернинг ўрнини вайроналар эгаллаган.
Ирландиянинг Лип қасри ҳам мазкур рўйхатга киритилди. Унинг эгалари - О’Кэрроллар душманаларини ярашишни баҳона қилиб, тушликка таклиф қилишган ва уларни ўлдиришган. Ҳеч нарсадан бехабар меҳмонлар зал бурчагидаги люк орқали зиндонга тушган. У ерда ўткир қозиқлар бўлиб, тепадан ташган меҳмонлар омон қолмаслиги аниқ эди. Уни четлаб ўтганлар эса қолган жасадлар орасида ўлишга маҳкум бўлган.
Рейтингдан шунингдек Ҳиндистондаги Янтига шаҳри ҳам ўрин олди. У ерда ҳар йилнинг сентябрь-октябрь ойларида юзлаб қушлар ўз жонига қасд қилади. Бундан ташқари, Хитойдаги ташландиқ Диснейленд, Цинциннатида (АҚШ) охиргача қурилмаган метро ва Туркманистондаги "Жаҳаннам дарвозалари" номини олган газ кратери ҳам дунёнинг энг қўрқинчли жойлари сифатида қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди