Ўзбекистон ҳукумати 2017 йил учун автотранспорт воситалари ижарасининг янги минимал ставкасини белгилади. Бу ҳақида Uzdaily'га асосланиб Кун.уз сайти хабар берди.
Унга кўра, минимал ставкалар Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" қарорига мувофиқ белгиланди.
Минимал ставкалар автотранспорт воситаларини ижарага олишда солиқ базасининг камайишига йўл қўймаслик мақсадида белгиланди.
Мазкур мулкни ижарага беришда жисмоний шахслар даромадига нисбатан белгиланадиган солиқ шартнома бўйича ижара тўлови суммасидан олинади, бироқ у белгиланган минимал ставкалардан кам бўлмаслиги керак.
Ставкалар автотранспорт турига қараб алоҳида белгиланган. Енгил автомобиллар учун ойлик минимал ижара ставкаси 330 минг сўмни ташкил қилади (2016 йилда - 220 минг сўм), бошқа транспорт турлари (микроавтобуслар, автобуслар, юк машиналари) учун - 645 минг сўм (430 минг сўм). “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди