Ишончли манбанинг маълум қилишича, эндиликда шу вақтгача Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келган Абдусалом Азизов Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарлигига тайинланган.

Адҳамжон Аҳмадбоев 2013 йилнинг декабрида Ўзбекистон ИИВ раҳбарлигида Баҳодир Матлубовнинг ўрнини эгаллаганди.

Энди у президентнинг ҳуқуқ-тартибот органлари иши бўйича давлат маслаҳатчиси сифатида ишлашда давом этади.
Абдусалом Азизов Жиззах вилояти ИИБ раҳбарлигидан олдин турли йилларда республика ИИВ раҳбари биринчи ўринбосари, "Ўзбекнефтгаз" миллий ҳолдинг компанияси раиси ва "Ўзбекнефтмаҳсулот" компанияси раҳбари лавозимларида фаолият юритган.
У шунингдек, 2008 йилда Ўзбекистон Футбол федерацияси вице-президенти этиб тайинлангани ҳақида маълумотлар бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар