date

Ўзбекистон бахт индексида 53-ўринни эгаллади

Ўзбекистон бахт индексида 53-ўринни эгаллади
World Happiness Report 2025 ҳисоботининг янгиланган рейтингида 147 та давлат ўрин олди. Тадқиқотчилар турли давлатлардаги бахт даражасини баҳолашди.

Рейтингни тузишда аҳолининг даромади, соғлиги, ишонч даражаси, танлов эркинлиги ва жамият кўмаги каби кўрсаткичлар эътиборга олинди. Ўзбекистон ушбу рейтингда 53-ўринни эгаллади.

Мамлакат Марказий Осиё давлатлари орасида иккинчи ўринни эгаллаб, Қозоғистондан кейинда жойлашди. Қозоғистон 40-ўринни банд этган.

Қайд этиш керакки, рейтингда биринчи ўринни Финландия эгаллаган бўлса, энг сўнгги ўринни Афғонистон эгаллаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон бахт индексида 53-ўринни эгаллади