
Ўзбекистонда иситиш мавсуми бошланиши билан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратиш жараёни йўлга қўйилди.
Президент қарорига мувофиқ, бу йил мамлакат бўйлаб 1,1 миллиондан ортиқ оила қўллаб-қувватлов рўйхатига киритилган. Улардан 822 мингтаси ижтимоий реестрда, яна 290 мингдан зиёд оила “Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча аниқланган.
Қўшимча ёрдам оладиган тоифалар қаторига қуйидагилар киради:
- боқувчисини йўқотган оилалар – 33,8 мингта;
- ногиронлиги бўлган аъзоси борлар – 76,3 мингта;
- оғир касал аъзоси яшайдиганлар – 23,7 мингта;
- ёлғиз кексалар – 7 мингта;
- газ тармоғига уланмаганлар – 2 мингта;
- бир хонадонда уч ва ундан ортиқ оила яшайдиганлар – 26,2 мингта;
- боқувчиси меҳнат миграциясида бўлганлар – 34,7 мингта;
- вақтинча ишсизлар – 15,1 мингта;
- фақат пенсия ҳисобига яшовчи оилалар – 69,7 мингта;
- ёлғиз яшовчи фуқаролар – 2,3 мингта.
Мазкур ташаббус иситиш мавсумида аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини молиявий қийинчиликлардан ҳимоя қилишга қаратилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 