Қорақалпоғистон Республикасида 2016 йилда паррандачиликни ривожлантиришга йўналтирилган 4 миллиард 802 миллион сўмлик 45 лойиҳа амалга оширилди, 200 дан зиёд янги иш ўрни яратилди. Йил давомида барча тоифадаги хўжаликларда 3 миллион 330 мингдан зиёд товуқ парваришланиб, 240 миллион донага яқин тухум етиштирилди. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.
Амударё туманида умумий қиймати 285 миллион сўмлик 6 лойиҳа амалга оширилди. Натижада қўшимча равишда 19 минг бош парранда боқиш имконияти яратилди ва 28 янги иш ўрни ташкил этилди.
Айни пайтда тумандаги 8 паррандачилик субъектида 600 мингдан зиёд парранда парваришланмоқда. Ўтган йили уларда 9 тонна парҳез гўшт, 185 минг дона тухум ва инкубаторларда минглаб жўжа етиштирилди.
Хабарда айтилишича, ҳар бир оилада парранда бўлишини таъминлаш мақсадида 240 оилага йигирма беш донадан жўжа тарқатилган. Бу аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш билан бирга, дастурхон тўкинлигини таъминлайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”