
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Хитой миллий нефть-газ корпорацияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 31 октябрь куни энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов "CNPC" компанияси раиси Дай Ҳоулян билан учрашди.
Учрашувда нефть-газ соҳасига оид корхоналар раҳбарлари ҳам иштирок этди. Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги изчил ривожланиб бораётган ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди.
Бу алоқалар турли соҳаларни қамраб олиб, стратегик даражага чиқиб бораётгани қайд этилди. Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Пекинда Шавкат Мирзиёев ва "CNPC" компанияси раиси ўртасида ўтган учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилгани таъкидланди.
Бугунги кунда бир қатор қўшма лойиҳалар, жумладан, "Марказий Осиё – Хитой" газ қувури қурилиши, Бухоро вилоятидаги газ-конденсат конларини ўзлаштириш, ер ости газ сақлаш омбори қурилиши, янги конларни ўзлаштириш ҳамда нефть-газ соҳаси учун малакали кадрларни тайёрлаш лойиҳалари муҳокама қилинмоқда.
Хитой Бухоро вилоятида лойиҳаларни амалга оширмоқда
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар