Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидаги хайрия жамоат Фонди иқтидорли ёшларни чет элга ўқишга жўнатиш учун ҳужжатларни қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда Кун.уз сайти хабар бермоқда.
Фонд сайтида бир қатор мутахассисликлар бўйича Европа ва АҚШ олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олиш учун Фонд грантлари тақдим этиш мақсадида республика ҳамда чет эл олий таълим муассасаларини муваффақиятли битирган, хорижий тилларни биладиган иқтидорли ва истеъдодли йигит-қизлар танлови бошлангани эълон қилинган.
Мутахассисликлар:
- Табиий фанлар (қайта тикланувчи энергия манбалари, кимё);
- Сув ва ер ресурсларини бошқариш;
- Машинасозлик технологиялари;
- Озиқ-овқат технологиялари;
- Озиқ-овқат хавфсизлиги;
- Озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва маркетинги;
- Архитектура (шаҳарсозлик, тарихий обидаларни муҳофаза этиш ва қайта тиклаш);
- Дизайн (маҳсулот дизайни, саноат ва меъморчилик дизайни)
- Рассомчилик.
Қайд этиш керакки, мутахассисликлар орасида битта ҳам гуманитар йўналиш йўқ.
Фонд чет элда (икки йилгача) таҳсил олиш ва яшаш харажатлари тўлалигича молиялаштиради.
Фонд грантини қўлга киритишни истаган номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:
- фаолиятини миллий истиқлол ғояларига бағишлаш, ватани ва халқининг иқтисодий ва маънавий равнақига хизмат қилишни ўз бурчи ва ҳаётий маслаги деб билиш;
- умумбашарий ва миллий қадриятлар руҳида фикр юритиш, кенг дунёқараш ва юксак ахлоқ соҳиби бўлиш;
- танлаган мутахассислиги бўйича чуқур билимга эга бўлиш ҳамда камида битта хорижий тилни аъло даражада билиш.
"Ислом Каримов номидаги республика хайрия жамоат фонди Ўзбекистонни, унинг маориф мактаби ва илмий анъаналарини чет элда муносиб тақдим этишда, танланган мутахассислик бўйича замонавий билимларни эгаллаш қобилиятини намоён этиш йўлида муваффақиятлар тилайди", дейилган эълонда.
Ҳужжатлар шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни соат 9-00дан 13-00гача қабул қилинади.
Талаб этиладиган ҳужжатлар, танлов шартлари ва муддатлари тўғрисидаги маълумотларни қуйидаги манзилда олиш мумкин:
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мовароуннаҳр кўчаси, 24-уй.
Маълумотлар учун телефон рақамлари: +99895 1980122, +99871 237-34-20, +99871 237-38-13.
Ислом Каримов Фонди
Ислом Каримов жамоатчилик хайрия фондига Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси ва биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотираси ва ҳаётда амал қилган тамойилларини абадийлаштириш мақсадида асос солинган.
Ислом Каримов Фондининг бирламчи вазифалари мамлакатимиз ҳамда ҳорижда Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва адабий меросини тарғиб қилишга мўлжалланган дастурларни амалга оширишдан иборатдир.
Фонд томонидан ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга, олий ўқув юрти ва мактаб мураббийлари ҳамда тиббиёт ходимларининг касбий малакаларини оширишга йўналтирилган турли илмий-маърифий, маданий дастур ва лойиҳалар амалга оширилади.
Ушбу дастурлар доирасида Ислом Каримов Фонди истеъдодли ёшларга Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг энг илғор олий ўқув юртларида таълим олишлари учун грантлар тақдим этади.
Ўзбек классик ҳамда замонавий ёзувчилар асарларини чет тилларга таржимаси ва нашри учун, шунингдек, мамлакатимизда илм-фаннинг тараққиётига ҳисса қўшиш мақсадида илмий тадқиқот дастурларига грантлар ажратиш ҳам Фонд томонидан кўзда тутилган.
Ўзбекистоннинг анъаналари, адабиёти ҳамда халқимизнинг бой маданий меросининг бошқа жабҳаларига тегишли адабиётлар нашр этмоқлик Фонд фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.
Ислом Каримов Фонди ўзбек халқининг авлоддан авлодга асрлар оша ўтиб келаётган ҳунармандчилик анъаналарини асраш ва қўллаб-қувватлашни кўзда тутган лойиҳаларни амалга оширади.
Фонд Ўзбекистон тарихи, маданияти ва санъатига оид фильм ва кўрсатувлар яратишга грантлар тақдим этади.
Ўзбек замонавий тасвирий санъат мактабини тараққий эттириш мақсадида Фонд ўзбек санъат усталари томонидан яратилган асарлар кўргазмаларини Ўзбекистон ва чет давлатларида ташкил этишни ўз вазифаларидан бири қилиб белгилаган.
Ислом Каримов Фонди "Сен ёлғиз эмассан" жамоатчилик болалар фонди билан ҳамкорликда ота-она қарамоғисиз қолган ва ногирон болалар ҳамда ёшларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш соҳасида ҳам фаолият олиб боради.
Ўтган йилнинг декабрида Бухорода икки мактаб (5 ва 43-сонли мактаблар) Ислом Каримов Фондининг биринчи лойиҳаси доирасида қайта таъмирланганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”