
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 4 ноябр куни ишчи ташриф билан Вашингтонга етиб келди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 5-6 ноябр кунлари режалаштирилган.
Ташрифнинг муҳим қисми икки давлат раҳбарлари учрашуви ва Ўзбекистон Президентининг Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ раҳбарларини минтақавий масалаларни муҳокама қилиш учун бирлаштирувчи «C5+1» саммитида иштирок этиши бўлади. Дастур доирасида АҚШ Конгресси, ҳукумати ва ишбилармон доиралари вакиллари билан қатор музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Учрашувларда савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, инвестиция лойиҳалари ва қўшма ташаббусларни муҳокама қилиш масалалари диққат марказида бўлади. Хусусан, транспорт, логистика ва технологиялар соҳасида шериклик имкониятларини кўриб чиқиш режалаштирилган.
Ташриф якунида бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. «C5+1» дипломатик мулоқоти формати 2015 йилда ташқи ишлар вазирлари даражасида ишга туширилган эди.
Марказий Осиё давлатлари президентлари ва АҚШ раҳбари иштирокидаги биринчи юқори даражадаги учрашув эса 2023 йил сентябр ойида бўлиб ўтган.
Шавкат Мирзиёев Вашингтонга ташриф буюрди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар