“Ўзбекистон ҳаво йўллари” яна 4 та Boeing-787 Dreamliner самолётларига буюртма берди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” яна 4 та Boeing-787 Dreamliner самолётларига буюртма берди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” яна 4 та Boeing-787 Dreamliner самолётларига буюртма берди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК яна 4 та Boeing-787 Dreamliner русумли самолёт сотиб олишни режалаштирган. Американинг Boeing компанияси ўзининг расмий сайтида 2016 йилда мазкур турдаги самолётларга берилган буюртмалар ҳақидаги маълумотларни чоп этди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Улар орасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳам бор. Хабарда буюртманинг молиявий қиймати ҳақида маълумот келтирилмаган.

Айтиш керакки, айни вақтда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси таркибида иккита Boeing-787-8 Dreamliner русумидаги самолёт бор. “Орзулар кемаси” дея эътироф этилувчи самолётлар ўтган йилнинг август ва ноябрь ойларида қабул қилиб олинган.

Boeing-787 самолётлари шу вақтгача Тошкентдан Дубай, Деҳли, Истанбул, Тел-Авив, Олма-ота, Москва ва Рига шаҳарларига парвоз қилишга улгурди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар