date

Ўзбекистон ва АҚШ савдо ҳажми 1 миллиардга яқинлашди

Ўзбекистон ва АҚШ савдо ҳажми 1 миллиардга яқинлашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтонда АҚШ савдо вазири Говард Латник билан самарали музокаралар ўтказди. Учрашув давомида томонлар стратегик иқтисодий шерикликни мустаҳкамлаш, ўзаро савдо ва инвестицияларни янада ошириш йўлларини, шунингдек, кенг кўламли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.

Сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми жадал ўсиб, тўрт баробар кўпайгани ва 1 миллиард АҚШ долларига яқинлашгани алоҳида таъкидланди. Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида 300 дан ортиқ Америка компаниялари муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Уларнинг фаолияти оғир саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва инновацион технологиялар каби иқтисодиётнинг асосий соҳаларини қамраб олади. Музокараларда агросаноат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳамкорлик натижасида АҚШдан Ўзбекистонга соя донлари ва пахта етказиб беришни кўзда тутувчи дастлабки шартномалар имзоланди. Бундан ташқари, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш учун АҚШнинг илғор томчиладиг сувғориш технологияларини жорий этиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда.

Музокаралар якунида томонлар қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун инвестицион платформа яратишга келишиб олишди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва АҚШ савдо ҳажми 1 миллиардга яқинлашди