
Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишга жуда яқин. Бу ҳақда UPL нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 6 ноябр куни Эквадор билан бозорга кириш бўйича икки томонлама музокараларда келишувга эришди. Ҳозирги кунга келиб, Ўзбекистонга ташкилотга қўшилиш учун яна икки давлат билан келишувга эришиш керак.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон бир неча йилдан буён ЖСТга аъзо бўлишга ҳаракат қилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати ушбу ташкилот мамлакатни янги бозорлар сари олиб чиқади, деб ҳисобламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар