Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги қарори билан 12 турдаги буюм ва маҳсулотлар экспортига ўрнатилган тақиқ бекор қилинди.
Шундай қилиб, дон (буғдой, жавдар, сули, гуруч, маккажўхори, гречка), нон-булочка маҳсулотлари, ун ва ёрма, қорамол ва парранда, гўшт ва субмаҳсулотлари, уй паррандасининг озиқ-овқат сут маҳсулотлари, шакар, қадимги асори-атиқалар, ўсимлик ёғи, чарм, мўйна-жун (шу жумладан қоракўл) хом ашёси, лом ва рангли металл чиқиндилари, пилла, ипак хом ашёси (ўралмаган), ипак чиқиндилари ҳамда полиэтилентерефталатат (ПЭТ) чиқиндилари, кесмалари ва скраплари кабиларни экспорт қилиш мумкин бўлади.
2017 йил 1 январидан ушбу маҳсулотлар ва буюмларнинг экспорт шартномалари давлат божхона хизмати идораларида қонунда белгиланган тартибда рўйхатга қўйилиши талаб этилади.
Қонунчиликка киритилган ўзгартишлар Президентнинг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»га қарори ижроси юзасидан қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берилганидек, 2017 йил 1 январидан Ўзбекистон тадбиркорлик субъектларида барча турдаги режадан ташқари текширишлар бекор қилинган.
Фақатгина юридик шахсга барҳам бериш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг муроажаатлари туфайли Республика назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори билан ўтказилувчи қисқа муддатли текширишлар бундан мустасно. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди