
Эндиликда тегишли рухсатномасиз халқ табобати билан шуғулланган, ташхис қўйган ёки даволаш хизмати кўрсатган фуқаролар ҳамда мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади. Шунингдек, бундай фаолиятни омма олдида тарғиб этганларга ҳам жазо чоралари белгиланди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59¹⁵-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра:
- фуқаролар учун 15–20 баравар,
- мансабдор шахслар учун эса 20–25 баравар базавий ҳисоблаш миқдори миқдорида жарима белгиланади.
Агар рухсатсиз халқ табобати хизматлари орқали моддий фойда олиш ҳолати аниқланса, худди шундай миқдорда жарима қўлланилади.
Шунингдек, агар бу қоида бузилиши бир йил ичида такрорланса, 20–30 баравар жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ушбу чоралар фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш ва сохта “шифокорлик” фаолиятининг олдини олишга қаратилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг