
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун – 30 январь санасини нишонлаш борасида тайёргарликлар кўрилмоқда. Хўш, биринчи Президентимизнинг таваллуд кунида қандай тадбирлар ўтказиш режалаштирилган:
Аввало, Ислом Каримовни хотиралаш тадбирлари ўтказилади;
Вилоятларда шоир, олим ва зиёлилар томонидан биринчи Президентимизнинг ҳаёти, фаолияти ва бой меросини тарғиб қилувчи тадбирлар ўтказилади;
Мамлакатимиздаги барча таълим муассасаларида, маҳаллаларда хотира тадбирлари ташкил этилади;
Самарқандда Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда зиёрат тадбирлари бўлиб ўтади;
Тошкент ва Самарқандда эҳсон тадбирлари ўтказилади;
Шунингдек, телевидение орқали биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган филмлар намойиш этилади ва тадбирлар кенг ёритилади.
Манба: Mulohaza.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар